Эдинсон Кавани Манчестерда қолади
“Манчестер Юнайтед”нинг уругвайлик ҳужумчиси Эдинсон Кавани “Ривер Плейт”га ўтмаслиги маълум бўлди.

Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, томонлар бу трансфердан манфаатдор эмас, ҳеч ким ҳеч қандай музокара ўтказмаган. Уругвайлик футболчи мавсум охиригача Манчестерда қолишга рози. Форвард келажаги ҳақида фақат май ойида қарор қабул қилади.
Маълумот ўрнида: Каванининг “Манчестер Юнайтед” билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июнигача мўлжалланган. Трансфермаркт маълумотларига кўра, ҳужумчининг бозор қиймати 4 миллион еврони ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, Кавани 2020 йилнинг октабрь ойида эркин агент сифатида “Манчестер Юнайтед”га ўтган эди. Ҳужумчи жорий мавсумда АПЛда 10 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.
Аввалроқ, Хави Погбанинг “Барса”га ўтишини истамагани ҳақида хабар берилганди.







