Жаҳон

Зарур бўлса, АҚШ ҳарбийлари Украинага ташланади — Пентагон

Шу билан бирга улар ҳарбий ҳаракатларда қатнашмайди.

Зарур бўлса, АҚШ ҳарбийлари Украинага ташланади — Пентагон

 

АҚШнинг Европадаги қўшимча кучлари Украинага ҳам жўнатилиши мумкин. Бу ҳақда Пентагон расмий вакили Жон Кирби маълум қилди.

 

“Бизнинг кучларимиз турли миссияларни бажаришга қодир ва ҳар қандай вазиятга тайёр туради”, – деган Кирби.

 

Унинг қўшимча қилишича, АҚШ аскарлари Украинадаги ҳарбий операцияларда иштирок этмайди. Улар асосан эвакуацияга кўмаклашиш билан шуғулланади. Аммо Кирби ҳарбийларнинг миссияси ҳақида аниқ маълумот бермаган ва уларнинг Европага жўнатилишининг муддати ҳақида ҳеч нарса гапирмаган.

 

Маълумот ўрнида: Сўнгги ойларда Ғарб Россиянинг Украинага бостириб кириши мумкинлигини айтиб келмоқда. Ўз навбатида Москва бу каби айбловларни рад этяпти.

 

Аввалроқ Украина Россия ва Хитой ўртасидаги келишувларда восита сифатида баҳоланганди. 

custom img

Ҳиндистондаги “Сувараклар” ҳаракати таълим вазири истеъфога чиққач, норозилик намойишларини тўхтатди

Ҳаракат ҳукумат барча асосий талабларни қабул қилганини маълум қилди.

custom img

Руминия ҳаво ҳудудига кирган яна бир дрон йўқ қилинди

Украина жанубидаги жанговар ҳаракатлар фонида мамлакат ҳаво ҳудудига кирган дрон ҳарбийлар томонидан йўқ қилинган.

custom img

“Мен кетганимдан сўнг барчангиз банкрот бўласиз” — Трамп

АҚШ президенти сиёсий фаолияти якунлангач, кўплаб Америка оммавий ахборот воситалари банкрот бўлишини, чунки у ҳақида ёзадиган бошқа шахс қолмаслигини айтди.

custom img

Эрон Европа Иттифоқини иккиюзламачиликда айблади

Ташқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқининг Теҳронга қарши янги санкцияларини кескин танқид қилди.

custom img

UNESCO Фаластин ва Ливандаги тарихий обидаларни Жаҳон мероси рўйхатига киритди

Яқин Шарқдаги можаро сабаб бу объектлар хавф остидаги мерослар рўйхатига ҳам қўшилди.

custom img

Гутерриш 2009 йилдан бери илк бор Сурияга боради

Ушбу ташриф Башар Асад ҳокимияти ағдарилганидан кейинги сиёсий ўтиш даврини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

custom img

Эрон Трампнинг музлатилган активлар ҳақидаги баёнотини кескин қоралади

Теҳрон бундай қадам давлатлар суверенитети ҳамда халқаро молия тизимига жиддий путур етказиши мумкинлигини таъкидлади.

custom img

АҚШ Испания терма жамоасидан 16 миллион доллар солиқ талаб қилди

Расмийлар терма жамоанинг ЖЧ–2026 ғолиблиги учун олган мукофот пулининг 30 фоизини солиқ сифатида ундиришни режалаштирмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"