“Милан” келажагини ўйламоқда
Туринликлар ярим ҳимоячиси Исмаэл Беннасер тез орада Италия клуби билан шартномасини узайтиради.

Бу ҳақда инсайдер Николо Шира ўзининг twitter саҳифасида маълум қилди.
Янги келишув 2026 йилгача амал қилади. Унга кўра, жазоирлик футболчи йилига 3,2 миллион евро, яъни ҳозиргидан икки баробар кўп маош олади. 50 миллион евро товон пули шартномадан олиб ташланади. Беннасер билан аввалги шартнома 2024 йилга қадар белгиланган эди.
Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли Беннасер “Милан”га 2019 йилда “Эмполи” клубидан 16 миллион евро эвазига ўтганди. Ярим ҳимоячи жорий мавсум А Серияда 20 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва битта голли узатмани амалга оширди.
Маълумот ўрнида: “Милан” 24 ўйинда 52 очко тўплаган va Италия А Сериясида 3-ўринда бормоқда.
Аввалроқ, “Милан” ярим ҳимоячиси ёзда “Барселона”га ўтиши мумкинлиги ва Исконинг “Лион” сафига қўшилиши тахмин қилинаётгани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







