“Барселона”га қайтишни истардим”
Андрес Иньеста каталонияликларга ёрдам бермоқчи.

“Барселона” клубининг собиқ футболчиси Андрес Иньеста Каталония клубига қайтиши мумкинлигини айтди.
“Барселона”га қайтишни истардим. Мен клубга ёрдам бермоқчиман. У ерда жуда яхши футболчилар йиғилмоқда. Аммо, келажакда нима бўлишини айтиш қийин. “Барса" менинг уйим”, дея “Twitch” телеканали журналистининг саволига жавоб берди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда ярим ҳимоячи Япониянинг “Виссел Кобе” клубида тўп суриб келмоқда.
Аввалроқ, “Бавария” Вернерни ватанига қайтармоқчи эканлиги ва “Барселона” ҳужумчи излаётгани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







