Спорт

“У фаолиятимдаги энг буюк мураббийлардан бири”

Бразилиялик Роналдо Карло Анчелотти билан учрашди.

“У фаолиятимдаги энг буюк мураббийлардан бири”

 

Реалнинг собиқ ҳужумчиси Роналдo ўзининг Instagram саҳифасида “Қироллик клуби” бош мураббийи Карло Анчелотти билан тушган суратини жойлаштирди.

 

“Карло Анчелотти фаолиятимдаги энг буюк мураббийлардан бири. Сизни кўрганимдан хурсандман, жаноб”, - деб ёзган Роналдо изоҳга.

 

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчи “Милан” сафида Карло Анчелотти мураббийлиги даврида тўп сурган. Роналдо 2007 йилдан 2008 йилга қадар Италия клубида ўйнаган ва 20 та ўйинда 9 та гол урган.

 

Маълумот ўрнида: Роналдо 2011 йилда фаолиятини якунлади. У “Милан”дан ташқари “Крузейро”, “ПСВ”, “Барселона”, “Интер”, “Реал” ва “Коринтианс" клубларида ўйнаган. Бразилия терма жамоаси сафида икки бор жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.

 

Аввалроқ, Анчелотти Давид Луизни “Реал”га таклиф қилгани ва Бекободда “Реал Мадрид” футбол академияси очилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

“У фаолиятимдаги энг буюк мураббийлардан бири” | Zamon.uz