“Насаф”нинг титул ҳомийси ўзгарди
Насаф” футбол клуби раҳбарияти жамоанинг тижорий йўналишини кучайтирмоқчи.

"Шўртан газ-кимё мажмуаси" 2009-йилдан буён “Насаф” футбол клубинг бош ҳомийси ҳисобланади. Шу кунга қадар жамоа либосида ҳам айнан “Унг СГCC” рамзи туширилган эди. “Насаф” футбол клуби раҳбарияти клубнинг тижорий йўналишини кучайтиришни ҳам ўз олдига мақсад қилиб олган ва бу йўналишда ишлар олиб борилмоқда.
“Насаф” футбол клуби раҳбарияти клубнинг тижорий йўналишини кучайтиришни ҳам ўз олдига мақсад қилиб олган ва бу йўналишда ишлар олиб борилмоқда.
“PetroPipe Oil and Gas” 2022 йил учун “Насаф” жамоасининг титул ҳомийига айланди.
“PetroPipe Oil and Gas” компанияси Бирлашган Араб Амирликларининг нефт ва газ саноати учун бутловчи қисимлар, модулли тизимларни ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи халқаро компания бўлиб, Ўзбекистонда ҳам ўз ваколатхоналарига эга ҳисобланди.
“Насаф” футбол клуби ана шундай йирик корхона билан тижорий келишувга эришди.
Шу ўринда Шўртан газ-кимё мажмуаси эса жамоанинг бош ҳомийси бўлиб қолаверади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, "Насаф" ОФК кубогида қанча пул ишлаши маълум бўлгани ҳақида хабар берилганди.







