У сўнгги қарорни қабул қилди
Мбаппе “ПСЖ”нинг шартномани узайтириш бўйича сўнгги таклифини рад этди.

“ПСЖ” ҳужумчиси Килиан Мбаппе француз клуби билан шартномасини узайтириш бўйича янги таклифни рад этди. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, “ПСЖ”нинг сўнгги таклифида футболчининг маошини ошириш бўйича ҳеч қандай қарор бўлмаган. Парижликлар Мбаппега аввалги маоши билан икки йиллик шартнома таклиф қилишган.
Ҳозирда 23 ёшли Мбаппе ёзда “Реал Мадрид”га ўтиши ҳақидаги хабарлар мавжуд. Футболчи ҳам шуни мақсад қилган.
Маълумот ўрнида: “ПСЖ”нинг Чемпионлар лигаси 1/8 финалида “Реал”га қарши ўйинида Мбаппе учрашувдаги ягона гол муаллифи бўлди. Ҳужумчи жорий мавсумда барча турнирлар доирасида 33 та ўйинда 22 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди.
Аввалроқ, “ПСЖ” президенти Неймарни “Барса”га таклиф қилгани ва “Манчестер Сити” Мбаппени исталган нархда сотиб олмоқчилиги ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







