Умид қиламанки, уруш имкон қадар тезроқ тугайди — Рафаел Надал
Испаниялик теннисчи Украинада давом этаётган уруш ҳақида гапирди.

"Катта Дубулға" турнирларининг 21 карра ғолиби, испаниялик теннисчи Рафаел Надал Украинадаги вазият ҳақида гапирди.
"Мен бу муаммонинг айбдорлари ёки моҳияти ҳақида гапиришни истамайман. Лекин бизнинг асримизда ҳали ҳам урушлар борлиги менга ақл бовар қилмайдигандек туюлади. Умид қиламанки, уруш имкон қадар тезроқ тугайди", - дея Надалнинг сўзларидан журналист Себастян Торок иқтибос келтирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Рожер Федерер дунёнинг энг кучли ўнта теннисчиси рўйхатини тарк этгани ҳақида хабар берилганди.







