Погба Туринга қайтади
“Ювентус” Пол Погбага 9 миллион евролик шартнома таклиф қилмоқда.

“Манчестер Юнайтед”нинг франциялик ярим ҳимоячиси Пол Погба “Ювентус”га қайтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Руди Галетти ўзининг twitter саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, Итальян клуби Погбага 9 миллион евро маош билан шартнома таклиф қилган. Таклифда 3 миллион евро миқдоридаги бонуслар ҳам бор. Маълум қилинишича, томонлар фаол музокаралар олиб бормоқда. Ярим ҳимоячининг “Манчестер Юнайтед” билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июнигача мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, Погба 2012 йилдан 2016 йилгача Туриннинг “Ювентус” клубида ўйнаган. Жорий мавсумда Погба АПЛнинг 15 ўйинида 1 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Франциялик ярим ҳимоячининг нархи трансфермаркт томонидан 55 миллион еврога баҳоланмоқда.
Аввалроқ, Хави Погбанинг “Барса”га ўтишини хоҳламагани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







