“Барса”нинг уй стадиони номи ўзгартирилади
Каталония клубида ўзгаришлар бошланди.

“Барселона" ўзининг расмий сайтида Швециянинг Spotify стриминг хизмати билан ҳомийлик шартномаси имзолаганини эълон қилди.
Шартномага кўра, Spotify кейинги тўрт мавсумда Каталония клубининг титул ҳомийси бўлади. Ҳамкорлик доирасида "Барселона" стадиони Camp Nou Spotify деб ўзгартирилади.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" 27 ўйинда 51 очко тўплаган ҳолда Испания чемпионатининг турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.
Аввалроқ Мессининг отаси “Барселона” клуби боғлангани ҳақида хабар берилганди.








