Мбаппени "Реал Мадрид" да йилига 30 миллион евро маош кутмоқда
Шунингдек футболчи клубни танласа, 40 миллион евро миқдорида имзо бонуси ҳам олади.

"ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе "Реал"да йилига 30 миллион евро маош олади.
Бундан ташқари, агар маълум натижаларга эришилса, ҳужумчи 10 миллионгача бонус билан таъминланади. Шунингдек, Мадрид клубини танлаганлик учун имзо бонуси ҳам бўлади, агар шартнома имзоланса, футболчи 40 миллион евро олади.
Журналистнинг айтишича, томонлар келишув имзолашга яқин турибди. 23 ёшли футболчи бу ҳолатда "қироллик клуби"да камида 2027 йилнинг ёзига қадар ўйнайди.
"Реал Мадрид" Мбаппени бутунлай текинга олади, чунки ёзда унинг "ПСЖ" билан шартномаси тугайди ва у эркин агент мақомида ҳаракат қилади. Жорий мавсумда Мбаппе Франсия чемпионатида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “ПСЖ” футболчилари Неймар ва Серхио Рамос Париждан кетишни истамаётгани ҳақида хабар берилганди.







