Неймар “Нюкасл”га ўтиши мумкин
Ҳужумчи “ПСЖ”ни тарк этади.

“ПСЖ”нинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар фаолиятини “Нюкасл Юнайтед”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “Sky Sports” нашри испан манбаларига таяниб хабар берди.
Манбага кўра, ҳужумчи француз клубини тарк этиш ҳақида ўйламоқда. Ҳамда шу ёзда “Нюкасл” клубига ўтиши мумкинлигини маълум қилган. Аввалроқ “ПСЖ” раҳбарияти Неймарни “Барселона”га сотишни режалаштираётгани ҳақида хабар тарқалганди. Клуб бразилиялик футболчига яхши таклиф тушса, уни олиб қолиш ниятида эмас.
Эслатиб ўтамиз, Неймар 2018 йилда “Барселона”дан 222 миллион фунт стерлинг эвазига “ПСЖ”га ўтган эди. Ўша пайтда футбол тарихидаги энг қиммат трансферга айланганди. Неймар жорий мавсумда Лига 1'да 14 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Аввалроқ, Лионел Месси коронавирус юқтириб олгани ва Пеле яна касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







