“Ювентус” “МЮ”даги собиқ юлдузини ортга қайтармоқчи
“Манчестер Юнайтед” юлдузи Поль Погба ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин.

“Sportitalia” нашри маълумотига кўра, “Ювентус” франциялик футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун асосий номзод ҳисобланади. Туринликлар собиқ юлдузини ортга қайтариш учун катта маблағдан воз кечишга тайёр.
Клуб раҳбарияти апрель охирида музокараларни бошлашни мақсад қилган. Погбага 9 млн маош ва 3 млн бонуслар кўзда тутилган 4 йиллик шартнома таклиф этилиши кутилмоқда. 29 ёшли футболчи 30 июнда эркин агентга айланади.
Поль 2012 йилдан 2016 йилга қадар “кекса сеньора” шарафини ҳимоя қилган. Шундан сўнг у айнан “МЮ” таркибига келиб қўшилганди.
Аввалроқ Неймар ва Рамос “ПСЖ”ни тарк этмоқчи эканлиги ҳақида хабар берилганди.








