0

Тошкентда шифокорлар рақсга тушиб, жарроҳлик амалиётини ўтказди

Бу эса ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўртасида турли эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Тошкентда шифокорлар рақсга тушиб, жарроҳлик амалиётини ўтказди

 

Ижтимоий тармоқларда Wалнут Трее хусусий клиникаси жарроҳларининг мусиқага рақс тушиб беморни операция қилаётгани, ҳуши ўзида эмаслигидан фойдаланиб беморнинг оғзини очиб камерага олгани акс этган видеолавҳа тарқалди. 

Бу эса ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўртасида турли эътирозларга сабаб бўлмоқда.

 

Репост нашри ушбу вазиятга муносабат олиш учун клиника директори, юз-жағ жарроҳлиги мутахассиси Ўткирбек Воҳидов билан боғланган.

 

"Интернетда тарқалган видео нотўғри талқин қилиняпти. Ушбу операцияни биз тўрт соат давомида амалга оширдик. Операция муваффақиятли якунланди. У тугагач, биз мусиқа қўйдик. Жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб айтишим мумкинки, кўплаб жарроҳлар операция вақтида мусиқа тинглашади. Бу сизга диққатни жамлашга имкон беради", – деган жарроҳ.

 

У, шунингдек, шифокорлар бемор масхара қилишга уринмаганини айтган.

 

"Биз ҳеч қанақасига беморнинг устидан кулганимиз йўқ. Чунки беморлар бизнинг номимизни танитишга, обрў орттиришимизга ёрдам беради. Биз бунга қандай йўқ қўйишимиз мумкин? Видео фақат ўзим учун, хорижлик ҳамкасбларимга кўрсатиш учун олинган эди", – дея қўшимча қилган шифохона раҳбари.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

custom img

Ёқилғи бакларига яширилган 55 килограммлик наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентдан Дохага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтада бир марта амалга оширилади.

custom img

Йўловчилар тунда ҳам автобус хизматидан фойдаланиши мумкин

Ҳукумат қарори билан шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат берилади.

custom img

Ўзбекистонда резидент авиакомпанияларнинг парвозлар сони ошди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

custom img

Энди балиқчилик лойиҳаларини амалга оширишда гаровсиз кредит берилади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"