0

Дунёда ҳар ўн чақалоқдан учтаси малакали тиббий хизматдан четда қолмоқда

Шу боис, ЖССТ янги туғилган чақалоқлар ва уларнинг оналарига тиббий хизмат кўрсатиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқди.

Дунёда ҳар ўн чақалоқдан учтаси малакали тиббий хизматдан четда қолмоқда

 

Бугун дунё бўйича туғилаётган ҳар ўн чақалоқдан уч нафари малакали тиббий хизматдан четда қолмоқда. Ўз навбатида, бу муаммодан уларнинг оналари ҳам жиддий азият чекяпти. Оқибатда, аҳолининг ушбу қатлами орасида ўлим кўрсаткичлари ошиб бораётир.

 

Шу боис Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти туғруқдан кейинги дастлабки 6 ҳафтада оналар ва болалар саломатлигини таъминлаш бўйича 63 та тавсияни эълон қилди.

 

Қуйида улардан энг муҳимларини келтириб ўтамиз:

— туғруқдан кейинги 24 соат ичида янги дунёга келган чақалоқлар ва уларнинг оналарига шифохоналарда юқори сифатли тиббий ёрдам кўрсатилиши шарт;

— дастлабки олти ҳафта давомида қўшимча равишда камида уч марта туғруқдан кейинги текширув ўтказилиши керак;

— туғруқдан сўнг она-болада шошилинч тиббий ёрдамни талаб қиладиган хавф белгилари аниқланиши ва уларни бартараф этиш чоралари кўрилиши лозим;

— туғруқдан кейин аёлларда энг кўп учрайдиган муаммолар, хусусан, кўкрак қафасидаги оғриқларни бартараф этиш ва даволаш бўйича тиббий ёрдам кўрсатилиши ёки зарур маслаҳатлар берилиши даркор;

— барча янги дунёга келган чақалоқлар кўриш ва эшитиш нуқсонлари бўйича скринингдан ўтказилиши ҳамда туғилиш вақтида эмланиши шарт;

— янги туғилган чақалоқларни соғлом парваришлаш бўйича оилаларга яқиндан тиббий-профилактик ёрдам кўрсатилиши лозим;

— она сути билан эмизишнинг аҳамияти, гўдак саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда жисмоний фаоллик бўйича оналарга зарур кўрсатма ва тавсиялар берилиши керак;

— туғруқдан сўнг кечадиган депрессия ҳолатларини бартараф этиш учун, эҳтиёж юзага келса, оналарни ихтисослаштирилган тиббий ёрдам ва муолажа олишга йўналтириш талаб этилади.

 

Шунингдек, ЖССТнинг кўрсатмаларида туғруқдан кейин шифохонада қолишнинг минимал давомийлиги батафсил тавсифланган.

 

Масалан, туғруқдан кейин соғлигидан шикояти йўқ чақалоқлар ва уларнинг оналари одатда 48 дан 72 соатгача шифохонада олиб қолинади. Кейинги босқич саломатлик кўрсаткичларига мувофиқ, 7 кундан 14 кунгача ва ҳатто олти ҳафтагача узайтирилиши мумкин.

 

Бироқ соғлигида жиддий хавф аниқланса, она ва бола 6 ҳафтадан сўнг даволаниш учун йўналтирилиши зарур

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"