Жаҳон

Туркияда заргарлик санъати ва саноати

Мамлакатда ҳар йили, тахминан, олтиндан ясалган 250-300 тонна заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Туркияда заргарлик санъати ва саноати

 

 

 

Турк заргарлик санъати — дизайни юқори даражада сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ва доимий равишда ривожланаётган соҳа ҳисобланади.

 

Заргарлик сектори Туркиянинг энг йирик ишлаб чиқариш тармоқларидан бири бўлиб, 250 мингга яқин кишини иш билан таъминлайди. Заргарлик секторида 5 мингдан зиёд ишлаб чиқарувчи ва 35 минг чакана савдо дўкони фаолият кўрсатмоқда.

 

Туркияда охирги 10 йил ичида қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик буюмлари экспорти сезиларли даражада ошди. Бу ўсиш билан Туркиянинг саноатдаги ўрни ортди. Мамлакат бу борада етакчи давлатлардан бирига айланди.

 

Туркия Ҳиндистон, Хитой, АҚШ ва Россия билан бирга олтин заргарлик буюмлари бозори ҳажми бўйича дунёнинг энг катта бешта бозоридан бири бўлса, Ҳиндистон ва Италия билан бирга ишлаб чиқариш бўйича илк уч давлат орасида ўрин эгаллайди. Туркиядаги заргарлик саноати ҳар йили тахминан 400 тонна олтин ва 200 тонна кумушни қайта ишлаш ва уларни заргарлик буюмларига айлантириш имкониятига эга, аммо бу қувватларнинг ҳаммаси тўлақонли ишлатилмайди. Туркия дунёда олтин тақинчоқлар ишлаб чиқариш бўйича энг илғор 10 давлат орасида бўлиб, жаҳон заргарлик саноатида Туркия, Италияга энг катта рақобатчи сифатида кўрилмоқда.

 

Туркияда ишлаб чиқарилган заргарлик маҳсулотларининг 30-40 фоизи экспорт қилинади, қолган қисми маҳаллий истеъмолчилар, сайёҳлар ва кичик савдогарларига сотилади. Туркияга келган ҳар тўрт сайёҳдан ўртача бир киши олтин тақинчоқ сотиб олади. Йиллик ишлаб чиқариладиган заргарлик буюмларининг 40 фоизга яқини сайёҳлар ва хорижлик кичик савдогарларга сотилади.

 

Туркиянинг 2019 йилда олтин заргарлик буюмлари экспорти 5 миллиард долларни ташкил этди. Заргарлик маҳсулотлари экспорт қилинадиган асосий мамлакатлар орасида Ироқ, Бирлашган Араб Амирликлари, Германия, АҚШ, Гонконг ва Ливия ўрин олган.

 

Турк олтин заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш анъанасининг илдизлари 5000 йил олдин бориб тақалади ва Анадолуда яшаган барча цивилизациялар диний ва эстетик мақсадларда кўплаб заргарлик буюмларини яратган. Анадолуда ҳукмронлик қилган хетлар, урартлар, фригияликлар, ионияликлар, лидиялар, римликлар, византияликлар, салжуқийлар ва усмонлилар ўзига хос заргарлик услубларини ишлаб чиққан. Турли хил заргарлик услублари орасида Анадолуга энг муҳим заргарлик услубини олиб келган Салжуқийлар эди. Усмонлилар империясининг ўсиши ва гуллаб-яшнаши билан Истанбулда заргарлик санъати аҳамият касб этди; Султон Сулаймон ҳукмронлиги даврида Истанбул дунёнинг энг муҳим заргарлик марказларидан бирига айланди. Бу даврда Истанбулда заргарлик буюмлари ярмаркалари ўтказилганлиги тарихий манбаларда ҳам қайд этилган.

 

ХVI асрга келиб Туркия ўзининг анъанавий заргарлик буюмларини ясаш усулларини такомиллаштиради, рамзий ва доимий дизайнларни ишлаб чиқаради ва заргарликнинг олтин даврига киради. Туркияда олтин ва айниқса кумуш заргарлик буюмлари ҳали ҳам кенг ишлаб чиқарилмоқда. Заргарлик буюмлари дизайнида ниелло, филигра, тўқмоқ каби анъанавий усуллар ҳали ҳам қўлланилиб келмоқда.

 

Ҳозирги кунда кўпгина маҳаллий дизайнерлар анъанавий нақшларни тарихий заргарлик усуллари билан уйғунлаштириб, ажойиб замонавий буюмлар яратиш учун турли металлар ва материаллардан фойдаланадилар. Турк заргарлик буюмлари — ёқут, сафир ва агат каби қимматбаҳо тошлар билан антик даврни акс этиши, шунингдек турли хил маъноларни англатувчи оксидланган металлдан фойдаланилиши билан ажралиб туради.

 

Турк заргарлик буюмлари савдосининг маркази Истанбулда, айниқса “Капали чарши” ёпиқ бозорида ва унинг атрофида бўлиб, у ерда ҳозирда ҳам кўплаб уста заргарлар фаолият юритишади. Энг машҳур заргарлар “Капали чарши” бозорида ўз заргарлик дўконлари ва савдо марказларига эга. Қадимий заргарлик анъанасига кўра бу ердаги заргарлик буюмлари қўлда ясалган. Ушбу тарихий анъана ва мерос “Капали чарши” заргарлик буюмларини ўзига хослига айланган ва сифатли бўлишини таъминлаган.

 

Кумуш заргарлик буюмлари шунчалик анъанавий ва кенг тарқалганки, сиз мамлакатнинг турли бурчакларида, жумладан, «Тўпкапи» сарой музейида тарихий кумуш заргарлик буюмларини кўришингиз мумкин. Замонавий турк заргарлик буюмлари дизайнлари Усмонийлар империяси давридан бери ишлаб чиқилган бўлиб, кумуш ва заргарлик ҳунармандчилиги оилаларда авлоддан-авлодга ўтиб келмоқда. Ҳар йили минглаб чет эллик сайёҳлар Туркияга фақат ғайриоддий ва юқори сифатли заргарлик буюмларини харид қилиш учун келишади.

 

Агар сизни антиқа ёки анъанавий заргарлик буюмлари қизиқтирса, заргарлик буюмларини ясаётган ҳунармандларни ўз кўзингиз билан кўришни истасангиз албатта “Капали чарши” ёпиқ бозорига ташриф буюринг. Истанбулда, айниқса Галата, Мода ва Нишанташи туманларида ва бутун Туркия бўйлаб кўплаб заргарлик бутикларни ўзингиз учун кашф қилишингиз мумкин.

custom img

Японияда ноқонуний мигрантлар ижтимоий тармоқлар орқали назорат қилинади

Мамлакатда онлайн платформаларни мониторинг қилувчи махсус бўлинма ташкил этилади.

custom img

Путин Тоқаев таклифига биноан Қозоғистонга боради

Ташриф доирасида Россия президенти Қозоғистонда Евросиё иқтисодий форуми ва олий кенгаш йиғилишида иштирок этади.

custom img

Венесуэлада маҳбуслар исён кўтариб, қамоқхонани эгаллаб олишди

Маҳбуслар қамоқхона директорнинг ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда.

custom img

Конгода Эбола қурбонлари сони 200 дан ошди

Мамлакатда 867 та гумон қилинган инфекция ҳолати қайд этилган.

custom img

Ҳиндистонда жазирама оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди

Расмийларга кўра, ҳарорат 45 даражадан ҳам ошиши қайд этилмоқда.

custom img

АҚШ–Эрон музокараларининг янги босқичи 5 июнь куни ўтказилиши режалаштирилмоқда

Дастлабки келишув “Исломобод декларацияси” номи билан эълон қилиниши мумкин.

custom img

Эрон билан Обама давридагидек ёмон битим бўлмайди — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан эҳтимолий келишув ҳали тўлиқ келишиб олинмаганини маълум қилди.

custom img

Қирғизистонда Starlink расман ишга тушди

Аввалроқ ушбу интернет хизмати Қозоғистон ва Тожикистонда йўлга қўйилганди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"