Жаҳон

Қирғизистонда Starlink расман ишга тушди

Аввалроқ ушбу интернет хизмати Қозоғистон ва Тожикистонда йўлга қўйилганди.

Қирғизистонда Starlink расман ишга тушди

 

Қирғизистонда Starlink сунъий йўлдош интернет хизмати расман ишга тушди. 23 майдан бошлаб мамлакат SpaceX компаниясининг расмий хизмат харитасида «Мавжуд» ҳудуд сифатида белгиланган. Бу ҳақда Kaktus.media нашри хабар берди.



Эндиликда фойдаланувчилар Starlink'нинг расмий платформаси орқали ўз ҳудудларида хизмат мавжудлигини текшириши ҳамда интернет хизматига уланиш учун ариза топшириши мумкин. Шунингдек, тизим орқали мавжуд тариф режалари ва техник имкониятлар ҳақида маълумот олиш имконияти яратилган.



Қирғизистон ҳукумати аввалроқ Starlink лойиҳасини ишга тушириш жараёни якуний босқичга етганини маълум қилган эди. Вазирлар Маҳкамаси маълумотига кўра, лойиҳа учун барча зарур рухсатномалар олинган, SpaceX компанияси томонидан талаб этилган техник ва ҳуқуқий шартлар бажарилган ҳамда ваколатли давлат идоралари билан тегишли шартномалар имзоланган.



Расмийларнинг таъкидлашича, Starlink интернетининг жорий этилиши, айниқса, тоғли ва чекка ҳудудларда яшовчи аҳолини юқори тезликдаги интернет билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Бундан ташқари, мактаблар, тиббиёт муассасалари ва бошқа ижтимоий объектларни замонавий рақамли инфратузилмага улаш имкониятлари кенгаяди.



Starlink — SpaceX компанияси томонидан яратилган глобал сунъий йўлдош интернет тизими бўлиб, паст орбитали сунъий йўлдошлар тармоғи орқали интернет хизматини тақдим этади. Мазкур технология айниқса оптик толали ёки мобил алоқа инфратузилмаси ривожланмаган ҳудудлар учун самарали ечим сифатида кўрилмоқда.



Тармоқ ҳозирда дунёнинг 100 дан ортиқ давлатида фаолият юритмоқда. Марказий Осиёда эса Starlink интернетидан биринчи бўлиб Қозоғистон фойдалана бошлаган, ундан кейин Тожикистон ҳам ушбу тизимни жорий этган эди. Қирғизистон эса эндиликда ушбу технологиядан расман фойдаланаётган навбатдаги минтақа давлатига айланди.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.