Жаҳон

Венесуэлада маҳбуслар исён кўтариб, қамоқхонани эгаллаб олишди

Маҳбуслар қамоқхона директорнинг ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда.

Венесуэлада маҳбуслар исён кўтариб, қамоқхонани эгаллаб олишди

 

Венесуэланинг Баринас штатида жойлашган INJUBA қамоқхонасида маҳбуслар иштирокида оммавий норозилик ва тартибсизлик ҳолати юз берди.

 

Нодавлат “Қамоқхоналарни мониторинг қилиш маркази” (Observatorio Venezolano de Prisiones) маълумотига кўра, воқеа 24 май эрталаб давлат мадҳияси янграганидан сўнг бошланган. Қамоқхонадаги 1300 дан ортиқ маҳбус, жумладан аёллар ҳам иштирок этган ҳолда иш ташлаш эълон қилган.

 

Норозилик давомида айрим маҳбуслар қамоқхона биноси томларига чиқиб, матрас ва бошқа буюмларни ёқиб юборган. Вазият кескинлашганидан сўнг қамоқхона ҳудудида ўқ овозлари эшитилгани, шунингдек, кўздан ёш оқизувчи газ қўллангани ҳақида хабарлар тарқалган.

 

Маълумотларга кўра, маҳбусларнинг яқинлари Миллий гвардия бўлинмаларининг қамоқхонага киришини тўсишга уринган, бироқ бу уринишлар муваффақиятсиз якунланган. Тартибсизликлар вақтида қамоқхона ҳудудида портлашлар ва ўқ отиш ҳолатлари кузатилгани билдирилмоқда.

 

Шунингдек, 120 дан ортиқ маҳбус якка тартибдаги камераларда сақлангани, қамоқхона маъмурияти томонидан ҳам хавфсизлик чоралар доирасида ўқ узиш ҳолатлари қайд этилган.

 

Тергов ҳибсхонасининг қўшимча биносида кўздан ёш оқизувчи газ қўлланиши оқибатида юздан ортиқ аёл маҳбуснинг аҳволи ёмонлашгани, уларга бошқа маҳбуслар томонидан ёрдам кўрсатилган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, тартибсизликларнинг асосий сабаби қамоқхона янги раҳбари томонидан жорий этилган кескин ва қатъий ички тартиб-қоидаларга нисбатан норозилик бўлган.

custom img

АҚШ Эрон билан алоқадор 60 дан ортиқ ташкилот, шахс ва кемага санкция жорий қилди

Вашингтоннинг мақсади Эронни халқаро миқёсда янада яккалаш ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг молиялаштириш манбаларини чеклашдан иборат.

custom img

Cингапур оилаларга ҳар бир фарзанд учун 55 минг доллардан ортиқ ёрдам беради

Мамлакат туғилиш даражасини ошириш мақсадида оилаларни қўллаб-қувватлаш чораларини кенгайтирмоқда.

custom img

АҚШ 200 минггача визаларни бекор қилиши мумкин

Виза бекор қилиниши унинг эгаси дарҳол АҚШдан депортация қилинишини англатмайди.

custom img

АҚШ Сурияни терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатидан чиқарди

Энди рўйхатда Куба, Эрон ва Шимолий Корея қолмоқда.

custom img

Эронда Трампнинг ўғлини ўлдирганлик учун 10 млн доллар мукофот ваъда қилинди

Эрон телевидениеси Баррон Трампнинг эҳтимолий манзиллари ва университетга бориш йўналиши кўрсатилган лавҳани эълон қилди.

custom img

Эрон келгуси 50 йиллик таҳдидларга тайёргарлик кўрмоқда

Мудофаа вазирлиги мамлакатга келгусида юзага келиши мумкин бўлган хавфсизлик таҳдидларини ўрганиб, мудофаа сиёсатининг узоқ муддатли йўналишларини белгилади.

custom img

“Уруш давом этаётган пайтда сайлов ўтказиш Украинани парчалаб юборади” – Зеленский

Украина президенти мамлакатда сайлов ўтказиш масаласини муҳокама қилишдан аввал уруш шароитидаги хавфсизлик муаммолари ва жамиятдаги эҳтимолий бўлинишларни ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлаган.

custom img

Россияда икки Тожикистон фуқароси аёллар кийимида юргани учун депортация қилинади

Шунингдек, уларга нисбатан 10 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"