Жаҳон

Эрон билан Обама давридагидек ёмон битим бўлмайди — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан эҳтимолий келишув ҳали тўлиқ келишиб олинмаганини маълум қилди.

Эрон билан Обама давридагидек ёмон битим бўлмайди — Трамп

 

Доналд Трамп Эрон билан эҳтимолий келишув ҳали тўлиқ келишиб олинмаганини маълум қилди. У бу ҳақда ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида баёнот берган.



АҚШ раҳбари музокаралар юзасидан турли тахмин ва танқидлар билдирилаётганига муносабат билдириб, жамоатчиликни “бу масалада ҳеч қандай маълумотга эга бўлмаган танқидчиларга” қулоқ солмасликка чақирган.



“Эрон билан келишув тузилса, бу яхши ва тўғри келишув бўлади. Бу Обама давридаги битим каби эмас. Ўша келишув Эронга катта маблағ ва ядровий қурол сари очиқ йўл берган эди. Бизнинг келишувимиз бунинг акси бўлади. Аммо ҳозирча уни ҳеч ким кўрмаган ва у ҳали тўлиқ келишиб олинмаган”, — деб ёзган Трамп.



Президент, шунингдек, аввалги АҚШ маъмуриятларидан фарқли равишда “ёмон битимлар тузмаслигини” таъкидлаган.



Аввалроқ The New York Times нашри АҚШ ва Эрон музокаралар давомида Ҳормуз бўғозини очиш бўйича принципиал келишувга яқинлашгани ҳақида хабар берган эди.



АҚШ томони бўғоз орқали халқаро юк ташувларини тезкор равишда қайта тиклашни талаб қилаётган бўлса, Эрон санкцияларни бекор қилиш, музлатилган активларни қайтариш ва хавфсизлик кафолатларини олишни талаб қилмоқда.



Музокаралардаги асосий мураккаб масалалардан бири Эроннинг ядровий дастури бўлиб қолмоқда. Вашингтон Теҳроннинг ядровий фаолиятига нисбатан қатъий чекловлар жорий этилишини талаб қилмоқда.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"