Жаҳон

Путин Тоқаев таклифига биноан Қозоғистонга боради

Ташриф доирасида Россия президенти Қозоғистонда Евросиё иқтисодий форуми ва олий кенгаш йиғилишида иштирок этади.

Путин Тоқаев таклифига биноан Қозоғистонга боради

 

Владимир Путин Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 27–29 май кунлари Қозоғистонга расмий ташриф билан боради.

 

Қозоғистон Президенти матбуот хизмати маълумотига кўра, ташриф давомида икки давлат раҳбарлари ўртасида музокаралар ўтказилиши режалаштирилган. Унда Қозоғистон ва Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ҳамда иттифоқчилик муносабатларининг бугунги ҳолати, савдо-иқтисодий, сиёсий ва минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.

 

Шунингдек, ташриф доирасида 28 май куни Евросиё иқтисодий форуми бўлиб ўтади. Форумда Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда. 29 май куни эса Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилади.

 

Маълум қилинишича, Путин февраль ойида Тоқаев билан телефон орқали мулоқот чоғида Қозоғистонга ташриф буюриш таклифини қабул қилган. Россиянинг Остонадаги элчиси Алексей Бородавкиннинг таъкидлашича, икки давлат раҳбарлари ўртасидаги мунтазам олий даражадаги ташрифлар анъанавий тус олган.

 

Эслатиб ўтамиз, май ойи бошида Тоқаев Москвага ташриф буюриб, Ғалаба куни тадбирларида иштирок этган эди.

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

Қирғизистон президенти Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон учун ягона сайёҳлик визасини жорий этишни илгари сурди.

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Украина расмийларига кўра, ҳужумлар Киев, Полтава, Днепропетровск ва Харьков вилоятларига қаратилган.

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

У хизматга бепарволикда гумон қилиниб ҳибсга олинган.