Ўзбекистон

Ўзбекистон Қурбон ҳайити арафасида Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юборди

Балх вилоятига 200 тонна озиқ-овқат маҳсулотидан иборат гуманитар ёрдам етказилди.

Ўзбекистон Қурбон ҳайити арафасида Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юборди

 

Ўзбекистон томонидан Қурбон ҳайити муносабати билан ҳамда Афғонинстоннинг сел-сув тошқинларидан жабр кўрган аҳолисини қўллаб-қувватлаш мақсадида навбатдаги инсонпарварлик ёрдами етказилган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги маълум қилди.



Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан юборилган қарийб 200 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган инсонпарварлик юклари Афғонистоннинг Балх вилоятига олиб борилган.



Инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими Ҳайратон шаҳридаги «Астрас» компанияси ҳудудида бўлиб ўтган. Унда Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамда Балх вилояти губернатори ўринбосари Нурулҳоди Абуидрис ва икки томон расмийлари иштирок этган.



Юк таркибидан ун, гуруч, шакар, макарон ва қандолат маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, нўхот ҳамда тез тайёрланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ўрин олган.



Афғонистон томони Ўзбекистон Президенти ва халқига кўрсатилаётган доимий инсонпарварлик кўмаги учун миннатдорлик билдириб, Қурбон ҳайити муносабати билан самимий табрикларини йўллаган.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"