“Барса”га ҳужумчи жуда зарур
Каталонияликлар Левандовски учун 40 миллион евро тўламоқчи.

Испаниянинг “Барселона” клуби “Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовскининг жамоага трансферини 30 миллион еврога баҳоламоқда. Бу ҳақда “Goal” нашри хабар берди.
Олдинроқ, Каталония клуби полшалик футболчини сотиб олишга жиддий киришгани ва унга йилига солиқлар ташқари 40 миллион еврога яқин пул тўлашга тайёрлиги хабар қилинганди. Қайд этилишича, “Барселона” ҳали “Бавария” билан трансфер бўйича келишиб олгани йўқ.
Маълумот ўрнида: 33 ёшли Левандовски немис жамоасига 2014 йилда келиб қўшилган эди. Жорий мавсумда ҳужумчи барча турнирлар доирасида 40 та ўйинда майдонга тушиб, 46 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Левандовскининг клуб билан шартномаси 2023 йилда якунига этади.
Аввалроқ, Ҳоланднинг ҳолати ҳақида маълумот берилгани ва Левандовски янги рекорд ўрнатгани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







