"Рома” ярим финалда
Моуриньонинг кайфияти яхши.

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоанинг Конференция лигаси ярим финалига чиққани ҳақида фикр билдирди.
“Энди биз Европада Италия байроғини кўтаришимиз керак. Биз еврокубокларда курашни давом эттираётган ягона Италия клубимиз. Биз “Бодо-Глимт”дан кучлироқмиз. Уларга қарши фақат тўртинчи уринишда ғалаба қозониш мумкин эмас. Лекин асосийси 1:2 ҳисоби якунда 5:2 га айланиб кетди. Биз бошиданоқ ажойиб ўйнадик”, - дея UEFА матбуот хизмати Моуриньонинг сўзларини келтирди.
Эслатиб ўтамиз, жамоалар иштирокидаги биринчи ўйинда Норвегия клуби 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Шу тариқа, Италия терма жамоаси Англиянинг “Лестер” клуби билан ярим финалда ўйнайдиган бўлди.
Аввалроқ, Элдор Шомуродов коронавирусга чалингани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







