Шомуродов коронавирусга чалинди
У кейинги ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.

“Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродов ва ярим ҳимоячи Генрих Мхитарян коронавирусга чалингани айтилмоқда. Бу ҳақда Италиянинг “Romapress.net” нашри хабар берди.
Хабарга кўра, футболчилар 18 февраль куни яккалаш тартибига ўтказилган. Улар “Рома”нинг Италия А Серияси 26-тури доирасидаги “Верона”га қарши баҳсида майдонга туша олмайди. Бундан ташқари, жамоа етакчиларидан бири Никола Дзаньола ҳам жароҳати сабабли “Верона”га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин. Манчини ва Ибаньеснинг ҳам майдонга тушиши сўроқ остида экани айтилган.
Аввалроқ, йил қаҳрамонлари тақдирлангани ва Элдор Шомуродов осиёлик энг қиматбаҳо футболчилар ўнлигидан жой олгани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







