Модрич Қатар клубига ўтиши мумкин
Футболчининг “Реал” билан шартномаси мавсум охирида якунига етади.

“Реал Мадрид” юлдузи Лука Модричнинг амалдаги шартномаси июнь ойида якунланади. Гарчи клуб раҳбарияти унга яна бир йиллик битим бериши ҳақидаги хабарлар анча олдин чиққан бўлса-да, амалда бу борада силжиш бўлгани йўқ.
Шу сабали “Олтин тўп” соҳибига бошқа клублардан таклиф бўла бошлади. Испаниялик журналист Серхио Сантоснинг маълум қилишича, номи сир тутилаётган Қатар клубларидан бири хорватиялик юлдузга жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Шунингдек, “Ювентус” раҳбарияти спорт формасини юқори даражада ушлаб турган 36 ёшли ўйинчини А Серияга таклиф этмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Модрич жорий мавсумда 37 ўйинда майдонган тушиб, учта гол урди ва тўққизта голли узатмани амалга оширди.
Аввалроқ, Мбаппенинг онаси Мадриддан уй қидираётгани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







