Тахмина Икромова Жаҳон кубоги ғолиби бўлди
Ёш гимнастикачи мусобақада 2-олтин медалини қўлга киритди.

Тахмина Икромова Тошкентда ўтказилаётган Жаҳон кубогида иккинчи олтин медални қўлга киритди. Бу сафар у ҳалқада бажарилган машқда тенгсиз деб топилди.
Бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги натижалари. Халқадаги машқ:
1. Тахмина Икромова (Ўзбекистон) — 31.70;
2. Екатерина Веденеева (Словения) — 30.60;
3. Даря Варфоломеева (Германия) — 29.85.
Аввалроқ 17 ёшли спортчи Изаттило Иномов спорт гимнастикаси бўйича Бангладешда ўтказилган мусобақада 4 та олтин, 2 та бронза медални қўлга киритгани хабар қилинганди.








