“Насаф”ни бугун жиддий синов кутмоқда
Жамоа чемпионлар лигасининг навбатдаги ўйинида майдонга тушади.

Бугун Қаршининг “Насаф” клуби Осиё чемпионлар лигасе доирасида Саудия Арабистонининг “Ал Файсали” жамоасига қарши майдонга тушади.
Қаршиликлар дастлабки ўйинда “Ал Файсали”га аламлий тарзда мағлуб бўлган эди. Учрашувдан кейин Рўзиқул Беридиев биргина хато эвазига мағлуб бўлгани ҳақида интервью берган.
Муҳими, “Насаф”да ҳали гуруҳдан чиқишга имконияти мавжуд. Бунинг учун жамоа қолган 3 учрашувда ғалаба қозониши керак.
Мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган яна бир клубимиз “Пахтакор” кеча мағлубиятга учраб, гуруҳдан чиқа олмаслиги маълум бўлди.
Маълумот учун, “Ал Файсали” – “Насаф” учрашуви 01:15 да старт олади.
Аввалроқ, “Насаф” энди футболчи сотиб оломаслиги ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







