“Мен ҳали футбол ўйнашни хоҳлайман” — Кейлор Навас
“ПСЖ” дарвозабони Доннарумма билан муносабати ҳақида гапирди.

“ПСЖ” дарвозабони Кейлор Навас Жанлуижи Доннарумма билан муносабатлари ҳақидаги саволга жавоб берди.
“Мавсум охирида кўп нарса ҳал бўлади. Мен Доннарумма билан жуда яхши муносабатдаман. Орамизда ҳеч қандай муаммо йўқ. Албатта, мен ҳали ҳам ўйнашни хоҳлайман. Бу осон эмас, бироқ келажакда нима бўлишини айтиб бўлмайди. Бу ерда менинг оилам бахтли. Жамоанинг барча аъзолари билан яхши муносабатдаман".
Эслатиб ўтамиз, айни дамда “ПСЖ” Франция чемпионати турнир жадвалида 77 очко тўплаган ҳолда, пешқадамлик қилмоқда.
Аввалроқ, “ПСЖ”нинг ҳомийси ўзгаргани ва Кейлор Навас украиналик қочқинларга ёрдам бергани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







