Таълим

Президент мактабига ўқишга кира олмаганларга янги имтиёз берилди

Бу ҳақда Президент таълим муассалари агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Президент мактабига ўқишга кира олмаганларга янги имтиёз берилди

 

Президент мактабига ўқишга кира олмаган ўқувчилар янги ташкил этилаётган ихтисослаштирилган мактабларга имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Президент таълим муассалари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова маълум қилди.

 

Бунга ҳуқуқий асос сифатида Вазирлар Маҳкамасининг 15 апрелда тасдиқланган 8-сон баёни келтирилган. Унга кўра, Президент мактабига 5-синф кириш имтиҳонлари иккинчи босқичида иштирок этиб, ўқишга кира олмаган талабгорлар ҳар бир вилоятда ташкил этилган аниқ фанларга ихтисослаштирилган мактабга ўқиш истагини билдирган тақдирда ариза топширади ва квота доирасида баллар кетма-кетлиги асосида имтиҳонсиз қабул қилинади. Қабул қилинадиган ўқувчилар сони 24 нафар этиб белгиланган.

 

Агарда белгиланган қабул квотасидан ортиқ талабгорлар битта ихтисослаштирилган мактабга ўқиш истагини билдирса, устунлик юқори балл тўплаган талабгорга берилади.

 

Аввалроқ Мактаб битирувчилари учун якуний назорат имтиҳонларининг санаси аниқ бўлганди. 

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фанни бошқариш бўйича янги ислоҳотлар халқаро тажрибага асосланмоқда.

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов таълим тизимидаги янги ислоҳотлар мазмунини тушунтирди.

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Ушбу ислоҳот орқали таълимнинг барча турлари ўртасидаги ўзаро узвийлик ва бардавомликни таъминлаш кўзда тутилган.

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Бунга сертификат орқали ОТМга ҳужжат топшираётган абитуриентлар сонининг йилдан-йилга ошиб бораётгани сабаб бўлмоқда.

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

56,7 баллдан кам балл тўплаган абитуриентлар сони ҳам маълум қилинди.

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

Абитуриентлар ўз натижаларини тўрт хил усулда билиши мумкин.

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

Тасдиқланган рўйхатдан жами 87 та вазирлик, идора, давлат органи, агентлик, уюшма ва йирик корхоналар ўрин олган.

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

40 мингга яқин 11-синф ўқувчисининг хорижий тил бўйича билим ва кўникмалари оширилди.

Президент мактабига ўқишга кира олмаганларга янги имтиёз берилди | Zamon.uz