Мбаппе — “ПСЖ”. “Нозик” музокара
Футболчи Парижда қолиши мумкин.

Франциянинг 23 ёшли юлдузи, “ПСЖ” ҳужумчиси Килиан Мбаппе клубдаги шартномаси тугашига бир неча ой қолганида ҳали ўз келажаги борасида бир қарорга келмаган. Бироқ ҳозирда ҳужумчи парижликларнинг таклифини кўриб чиқмоқда.
Манбага кўра, “ПСЖ” Килианга йиллик маоши тахминан 50 миллион евро билан жамоадаги энг кўп маош олувчи футболчига айлантиришни таклиф қилган. Француз клуби футболчига шартнома имзолагани учун катта миқдорда бонус беришга ҳам тайёр. Бу борада музокаралар олиб борилмоқда.
Ушбу мавсумда UEFА Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида “ПСЖ” “Реал”дан 2:3 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг, “Қироллик клуби” футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун фаворит деб ҳисобланган эди. Бироқ, футболчи сўраган сўммага “Реал” раҳбарияти рад жавобини берган. Шу тариқа мадридликлар билан музокаралар тўхтаб қолган.
Маълумот учун, Мбаппе жорий мавсумда барча турнирлар доирасида 41 та ўйинда майдонга тушиб, 33 та гол урди ва 22 та голли узатмани амалга оширди.
Аввалроқ, Мбаппенинг таклифи рад этилгани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







