Жамият

1 сентябрга қадар 2 қаватли мунтазам туристик автобуслар қатнови йўлга қўйилади

Шунингдек, бир ой муддатда Туризм соҳасида транспорт инфратузилмасини яхшилаш концепцияси тақдимот қилинади.

1 сентябрга қадар 2 қаватли мунтазам туристик автобуслар қатнови йўлга қўйилади

 

Видеоселектор йиғилишида Президент транспорт харажатларининг юқорилиги хорижий туристларни жалб қилишда асосий тўсиқлардан бири бўлиб қолаётганини танқид қилди.

 

Транспорт вазирлигига бир ой муддатда бажарилиши лозим бўлган топшириқлар берилди:

 

 Хусусан, «Афросиёб» тез юрар поездининг Шаҳрисабзгача ҳаракати қайта тикланади.

 

1 сентябрга қадар ҳар куни 2 мингдан зиёд сайёҳга тарихий масканларни айланиб чиқиш имконини берадиган 2 қаватли мунтазам туристик автобуслар қатновини йўлга қўйишга кўрсатма берилди.

 

1 октябрга қадар маҳаллий авиақатновларга мўлжалланган янги «Силк авиа» авиакомпанияси ташкил этилади.

 

Йиғилишда хорижий ва ички сайёҳларнинг авиақатновларга талабини қондириш бўйича қатор вазифалар белгилаб берилди

 

● 1 июлдан «Зиёрат туризми» дастури доирасида хорижий авиакомпанияларга кўрсатиладиган хизматларга 50 фоизгача чегирмалар жорий қилинади;

● йил якунигача маҳаллий авиақатновлар сони ҳафтасига 48 тадан 60 тага, туташувчи қатновлар сони 4 тадан 6 тага етказилади;

● авиаташиш харажатларини камайтириш мақсадида 9 та самолёт тўлиқ эконом-классга ўтказилади (бунда тарифлар 20 фоизга арзонлашади).

 

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"