Ўзбекистон

Айрим тоифадаги шифокорларга қўшимча устама ҳақи тўланади

Фалсафа доктори илмий даражасини олган ходимлар меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 15 бараварида устама олишади.

Айрим тоифадаги шифокорларга қўшимча устама ҳақи тўланади

 

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан давлат тиббиёт муассасаларининг малакали шифокорларини рағбатлантириш йўлга қўйилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.


   
Қайд этилишича, мазкур тизим халқаро рейтингларда тиббиёт йўналишида биринчи 200 таликка кирган олий ўқув юртларининг клиник ординатура (резидентура), магистратура мутахассислигини тамомлаган ва фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олган тиббиёт ходимларига татбиқ этилади.

 

Номзодлар томонидан аризалар муассасанинг кадрлар бўлимига топширилади. Ҳужжатлар навбатдаги босқичда вазирликнинг Фан ва таълим бошқармаси томонидан кўриб чиқилгач, вазир буйруғи орқали рағбатлантирилади.


 
Номзодларнинг лавозим маошига ҳар ойлик қўшимча устама вазир буйруғи чиққан кундан бошлаб бир йил давомида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг қуйидаги бараварида белгиланади:

 

—клиник ординатура (резидентура), магистратура мутахассислигини тамомлаган тиббиёт ходимига – етти баравари;

—фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олган тиббиёт ходимига – ўн беш баравари.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тиббиёт олийгоҳи талабалари учун вазир стипендияси таъсис этилганди. Унинг миқдори Иби Сино номидаги давлат стипендияси миқдорига тенглаштирилган.

 

custom img

Тарихий меросдан — жаҳон мулоқоти сари: халқаро медиафорум Ўзбекистон ва дунёга нима берди?

Форумнинг марказий майдони Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бўлди. Айнан шу ерда иштирокчилар тарихий мерос замонавий халқаро медиа мулоқоти учун қандай асос бўлиши мумкинлигини амалда кўрдилар.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев 31 август – 1 сентябрь кунлари Бишкекда бўлади

Президент ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши ҳамда “ШҲТ плюс” форматидаги учрашувда иштирок этади.

custom img

Ўзбекистон Президенти ва Ҳиндистон Бош вазири Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди

Маросим Ўзбекистон ва Ҳиндистон муносабатларида янги босқич бошланганини ифодалади.

custom img

Шавкат Мирзиёев ва Нарендра Моди иштирокида икки томонлама ҳужжатлар имзоланди

Ўзбекистон – Ҳиндистон шериклигини мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатларнинг салмоқли тўплами қабул қилинди.

custom img

Ҳиндистон Бош вазири “Олий даражали Дўстлик” ордени билан тақдирланди

Мазкур мукофот икки халқ ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришига ишонч билдирилди.

custom img

Ўзбекистон Президенти ва Ҳиндистон Бош вазири тор ва кенгайтирилган доирада музокара ўтказди

Ҳар бир устувор йўналиш бўйича тегишли “йўл хариталари” ишлаб чиқилади.

custom img

Ҳиндистон Бош вазири Кўксаройда тантанали кутиб олинди

Олий даражадаги музокаралар бошланди.

custom img

“Ойдин деҳқон бозори”да ёнғин чиқди

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда. Жароҳатланганлар йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"