Ўзбекистон

ЖССТ семизликни эпидемия деб эълон қилди

Касаллик туфайли ҳар йили 1,2 млн киши ҳаётдан кўз юммоқда.

ЖССТ семизликни эпидемия деб эълон қилди

 

Кеча, 5 май куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти семизликни Европа минтақасида эпидемия деб эълон қилди. Бу ҳақда ССВ матбот хизмати хабар бермоқда.

 
Қайд этилишича, сўнгги 30 йил ичида дунёда семиз одамлар сони уч баравар ошган. 2030 йилга бориб ер юзи аҳолисининг қарийб 45 фоизи семириб кетиши мумкин. 


Ташкилот ҳисоботида келтирилишича, кўҳна қитъада яшовчи катта ёшли аҳолининг 60 фоизи ортиқча вазн ва семиришдан азият чекмоқда. 


Қолаверса, ҳар уч боладан бирига (ўғил болаларнинг 29 фоизи ва қизларнинг 27 фоизига) шу ташхис қўйилган. Энг ёмони, мазкур касаллик туфайли ҳар йили 1,2 миллион киши ҳаётдан кўз юммоқда.


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хулосасига кўра, ҳозирги динамикани ҳисобга олганда, Европадаги ҳеч бир давлат 2025 йилгача семиришга қарши курашда ижобий натижага эриша олмайди. 


Жисмоний фаолликнинг пасайиши, нотўғри овқатланиш, коронавирус чекловлари туфайли юзага келган салбий оқибатлар яқин йилларда одамлар саломатлигига зиён етказишда давом этади. 


Ана шуларни инобатга олиб, ЖССТ муаммони самарали ҳал этишга қартилган қатор тавсияларни тақдим этди.

 

Унга кўра, таркибида шакар бўлган ичимликлар учун солиқ жорий этилиши катта самара беради. Саломатлик учун фойдали бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари нархини пасайтириш керак. Шунингдек, аҳолининг спорт мусобақалари ва соғлом турмуш тарзини таъминлашга қаратилган бошқа тадбирлардаги иштирокини кенгайтириш лозим.

 

Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорликни кенгайтирмоқда: қатор муҳим битимлар имзоланди

Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорликни кенгайтирмоқда: қатор муҳим битимлар имзоланди

Савдо, ижтимоий таъминот ва чегара орқали товарлар ҳамда транспорт воситалари ҳаракати бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ҳужжатлар қабул қилинди.

Ўзбекистон ва Туркия Президентлари учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Туркия Президентлари учрашув ўтказди

Икки мамлакат етакчилари кенг қамровли стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Доҳада Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази тақдимоти ўтказилди

Доҳада Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази тақдимоти ўтказилди

Тақдимотда Ўзбекистон ва Қатар вакиллари буюк алломалар мероси, ислом илмлари ривожи ҳамда икки мамлакат ўртасидаги илмий-маърифий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Президенти Туркияга етиб борди

Ўзбекистон Президенти Туркияга етиб борди

Президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқасини Туркия Республикаси вице-президенти Жавдат Йилмаз ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Лицензиясиз Умра ташкил этиш: Андижон ва Фарғонада ноқонуний ҳолатлар фош этилди

Лицензиясиз Умра ташкил этиш: Андижон ва Фарғонада ноқонуний ҳолатлар фош этилди

Фуқаролардан жами 6 500 доллар талаб қилинган, ҳолатлар юзасидан тергов олиб борилмоқда.

Қаршида 21 ёшли қиз операциядан кейин вафот этди: прокуратура текширув бошлади

Қаршида 21 ёшли қиз операциядан кейин вафот этди: прокуратура текширув бошлади

Қизнинг аҳволи операциядан тўрт кун ўтиб оғирлашган.

Самарқандда ўқитувчи ўқувчи қизни калтаклади: расмий муносабат билдирилди

Самарқандда ўқитувчи ўқувчи қизни калтаклади: расмий муносабат билдирилди

Ҳолат мактаб таълими бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда.

Бир ойда 21 мингдан ортиқ баённома: автобусда йўл ҳақини тўламаганлар кўпайди

Бир ойда 21 мингдан ортиқ баённома: автобусда йўл ҳақини тўламаганлар кўпайди

Тошкентда чиптасиз юришга қарши назорат кучайди.