Самарқандда ўқитувчи ўқувчи қизни калтаклади: расмий муносабат билдирилди
Ҳолат мактаб таълими бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида ўқитувчи ўқувчи қизни синфдошлари олдида калтаклагани акс этган хабарлар тарқалди.
Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумотига кўра, ҳолат жорий йилнинг 23 октябрь куни Жомбой туманидаги 18-сонли умумтаълим мактабининг 8-«Г» синфида физика дарси вақтида содир бўлган.
Айни пайтда вазият вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишчи гуруҳи ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари ҳамкорлигида ўрганилмоқда.
Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча ва батафсил маълумот берилиши маълум қилинди.








