Ўзбекистон

Қаршида 21 ёшли қиз операциядан кейин вафот этди: прокуратура текширув бошлади

Қизнинг аҳволи операциядан тўрт кун ўтиб оғирлашган.

Қаршида 21 ёшли қиз операциядан кейин вафот этди: прокуратура текширув бошлади

 

Қарши шаҳрида яшаган 21 ёшли қиз жарроҳлик амалиётидан кейин вафот этди. Ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилди.

 

Бошқарма маълумотига кўра, 2005 йилда туғилган Л.М. 14 октябрь куни “гипофиз аденомаси” ташхиси билан Қашқадарё вилоят кўп тармоқли шифохонасининг нейрохирургия бўлимига ётқизилган.

 

Беморни бир неча йил давомида нафас олиш қийинлашиши, бўй ўсишининг ортда қолиши, қўл ва оёқ бармоқларининг йўғонлашиши каби аломатлар безовта қилган. Текширувларда гипофиз безида катта ўлчамдаги ўсма аниқланган. Гормонал таҳлиллар эса ўсиш гормони миқдори меъёрдан сезиларли даражада юқори эканини кўрсатган.

 

16 октябрь куни пойтахтдан келган мутахассис иштирокида беморда бурун орқали эндоскопик усулда гипофиз бези ўсмасини олиб ташлаш операцияси ўтказилган.

 

Операциядан кейин бемор шифокорлар назоратида бўлган. 19 октябрь куни ўтказилган текширувда ҳеч қандай асорат аниқланмаган.

 

Бироқ 20 октябрь куни беморнинг аҳволи кескин оғирлашган. Унда қон босимининг кўтарилиши, ҳуш, нафас олиш ва юрак фаолиятининг бузилиши кузатилган. Интенсив даволаш муолажаларига қарамай, 26 октябрь куни бемор вафот этган.

 

Айни пайтда ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Текширув натижалари бўйича қўшимча маълумот берилиши билдирилган.

Лицензиясиз Умра ташкил этиш: Андижон ва Фарғонада ноқонуний ҳолатлар фош этилди

Лицензиясиз Умра ташкил этиш: Андижон ва Фарғонада ноқонуний ҳолатлар фош этилди

Фуқаролардан жами 6 500 доллар талаб қилинган, ҳолатлар юзасидан тергов олиб борилмоқда.

Самарқандда ўқитувчи ўқувчи қизни калтаклади: расмий муносабат билдирилди

Самарқандда ўқитувчи ўқувчи қизни калтаклади: расмий муносабат билдирилди

Ҳолат мактаб таълими бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда.

Бир ойда 21 мингдан ортиқ баённома: автобусда йўл ҳақини тўламаганлар кўпайди

Бир ойда 21 мингдан ортиқ баённома: автобусда йўл ҳақини тўламаганлар кўпайди

Тошкентда чиптасиз юришга қарши назорат кучайди.

Нафас олишни қийинлаштирган тутун ва чанг: Наманганда корхона фаолияти тўхтатилди

Нафас олишни қийинлаштирган тутун ва чанг: Наманганда корхона фаолияти тўхтатилди

Андижонда эса иккита қўлбола оҳак пишириш ўчоғи бартараф этилди.

ЙПХ ходимидан қочган Сaptiva ЙТҲга учради: бир киши жароҳатланди

ЙПХ ходимидан қочган Сaptiva ЙТҲга учради: бир киши жароҳатланди

ЙПХ инспекторининг ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви бошланди.

Фарғонадаги фожиа: 24 ёшли йигит 15-қаватдан ўзини ташлади

Фарғонадаги фожиа: 24 ёшли йигит 15-қаватдан ўзини ташлади

Йигит аввал руҳий саломатлик марказида бир неча марта даволанган.

Тошкент ҳавоси “носоғлом” деб баҳоланди: 30 та қурилиш компанияси огоҳлантирилди

Тошкент ҳавоси “носоғлом” деб баҳоланди: 30 та қурилиш компанияси огоҳлантирилди

Ҳаво ифлосланишига қарши чоралар кучайтирилди.

Эбола хавфи сабаб АҚШга кириш талаблари ўзгармоқда: ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Эбола хавфи сабаб АҚШга кириш талаблари ўзгармоқда: ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Талаб 2026 йил 3 ноябрдан кучга киради.