Cаломатлик

“Омикрон” штаммининг янги субвариантлари дунё бўйлаб кенг тарақалмоқда

ЖССТ: Элликдан ортиқ мамлакатда коронавирусни юқтириш ҳолатлари кўпаймоқда

“Омикрон” штаммининг янги субвариантлари дунё бўйлаб кенг тарақалмоқда

 

Дунё бўйлаб коронавируснинг янги мутациялари мутахассислар эътиборини яна ўзига қаратмоқда.

 

ССВ хабар беришича, жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг кечаги баёнотида айтилишича, ҳозир дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатида COVID-19 инфекциясини юқтирганлар сони ортмоқда.

 

Ушбу ўсиш динамикаси “омикрон” штаммининг янги субвариантлари дунё бўйлаб кенг тарақалаётгани билан боғлиқ.

 

ЖССТ бош директори Тедрос Гебрейесус шу ҳақда тўхталар экан, айни пайтда “омикрон”нинг BА.2 версияси ер юзида доминантга айланганини таъкидлади. 

 

Ўз навбатида, Жанубий Африка минтақасида BА.4 ва BА.5 вариантлари туфайли касалланиш ҳолатлари кундан-кун кўпаймоқда. 

 

Тўғри, кейинги пайтларда аҳоли ўртасида оммавий иммунитетнинг кучайиши, жумладан, вакцинация тадбирлари туфайли дунёда коронавирусдан ўлим ҳамда оғир ҳолатларда шифохонага ётқизиш кўрсаткичлари бирмунча камаймоқда. Аммо бу хотиржамлик учун асос бўлолмайди. 

 

Т.Гебрейесуснинг қайд этишича, вазият “энг ёмон сценарий” асосида ривожланган тақдирда, COVID-19нинг иммунитетга “чап бериш”га қодир, янада юқумлироқ ва ўлим даражасини оширувчи штаммлари пайдо бўлиши мумкин. 

 

“Пандемиянинг янги тўлқини енгил ўтиши учун Жанубий Африка олимлари аҳолини яна бир босқичда эмлаш зарурлигини таклиф қилишмоқда, — дейди у. — Чунки жаҳондаги барча мамлакатлар аҳолисининг 70 фоизи тўлиқ вакцина олмагунича, коронавирус инсоният ҳаёти ва саломатлигига хавф солишда давом этаверади”.

custom img

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

custom img

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

custom img

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"