энг долзарб

«Жаноб президент, ҳаммаси зўр, "есть" қиламиз» деманглар!»

Президент Шавкат Мирзиёев айни пайтда Фарғонада танқидий йиғилиш ўтказмоқда.

«Жаноб президент, ҳаммаси зўр, "есть" қиламиз» деманглар!»

 

Давлат раҳбари бугун мазкур вилоятдаги  йиғилишда очиқ гаплашилишини айтди. Бу ҳақда daryo.uz мухбири хабар қилди. 

 

«Менга аниқ савол қўйинглар, саволга бугун бўлмаса ҳам эртага жавоб бераман. «Жаноб президент, ҳаммаси зўр, ест қиламиз» деманглар, савол беринглар. Мен Фарғонадан жуда кўп нарса кутяпман», — дейди Шавкат Мирзиёев.

 

«Барча амалдорлар — халқ хизматкорлари. Буни ҳамма тушуниши керак. Тушунмаган инсон сиёсатимизга хиёнат қилган бўлади. Айрим амалдорлар тушунмаяпти ҳали ҳам бу нарсани», — дейди давлат раҳбари.

 

Президент айрим ҳокимлар йиллар давомида ер сотиш билан шуғулланиб келганини айтди.

 

«Энди ҳокимларни савдо соҳасига чиқаряпман. Шунда ҳам бу ҳолатлар бўляпти. Фарғона вилояти ҳокимининг имзосигача ўхшатиб, ер олиш бўйича қарорни чиқартириб олган ҳолат ҳам бўлди. Хайрулла Бозоров эса «бу ерни мен бермаганман», деяпти. Ўзи шу имзони ўхшатишни ҳам ҳокимликда ишлайдиган одам қилган. Кичкина лавозимда ишлайди, бир бюрократ ўзи. Ҳайрон қолади киши», — дейди Шавкат Мирзиёев.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

«Жаноб президент, ҳаммаси зўр, "есть" қиламиз» деманглар!» | Zamon.uz