Бокс: Жаҳон чемпионатида тарихий натижа қайд этилди
Унда Ўзбекистон терма жамоаси 2 та бронза медални қўлга киритди.

Туркиянинг Истанбул шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида терма жамоамиз ўз иштирокини якунлади.
Қувонарлиси, Туркияда давом этаётган ушбу мусобақа ўзбек аёллар боксида илк медаллар қўлга киритилган Жаҳон чемпионати сифатида тарихда қолди.
-50 кг вазнли боксчимиз ярим финалда колумбиялик Лорена Валенцияга қарши жанг қилди ва 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Шу тариқа, боксчимиз жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди.
+81 кг вазнли боксчимиз Моҳира Абдуллаева эса ЖЧ ярим финалида марокашлик Хаижа Мардига қарши рингга кўтарилди. Афсуски, 1-раундда боксчимиз оёғидан жароҳат олди.
Шундан сўнг ҳакамлар жангни давом эттиришга рухсат беришмади ва оқибатда ғалаба Марокаш вакиласига тақдим этилди. Шундай қилиб, мазкур дунё биринчилигини терма жамоамиз 2 та бронза медали билан якунлади.







