Ўзбекистон

Италия 2024 йилда Россия газидан тўлиқ воз кечади

Италия бошқа мамлакатлардан газ оладиган бўлди.

Италия 2024 йилда Россия газидан тўлиқ воз кечади

 

Италия бош вазири Марио Драги мамлакат 2024 йилнинг иккинчи ярмигача Россия газисиз яшай олиши мумкинлигини айтди.

 

“Ҳукумат ҳисоб-китоблари шуни кўрсатадики, биз 2024 йилнинг иккинчи ярмида Россия газидан мустақил бўла оламиз”, — деган у.

 

У Италиянинг Россия газидан босқичма-босқич чиқиб кетишининг самараси 2022 йил охирида пайдо бўлади, деб ишонтирган.

 

Италия томонидан импорт қилинадиган газнинг 40 фоизи Россия Федерациясидан келади. Бироқ Рим бу қарамликни камайтириш доирасида Жазоир, Ангола ва Конго Республикаси билан ушбу мамлакатлардан газ етказиб беришни кўпайтириш бўйича келишувларга эришди.


Италия “Газпром”нинг Германия ва Туркиядан кейин учинчи йирик экспорт бозоридир. 2021 йилда Россия Федерал божхона хизмати маълумотларига кўра, етказиб бериш 18,445 миллиард куб метрни ташкил этган.

 

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударёнинг қуриб бораётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар пайдо бўлди.

Мажбурий никоҳ, зўравонлик: Туркиядаги 17 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Мажбурий никоҳ, зўравонлик: Туркиядаги 17 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Қиз Туркияга ўқиш баҳонасида олиб борилган.

Метро пандуслари нега ишламаяпти? Метрополитен изоҳ берди

Метро пандуслари нега ишламаяпти? Метрополитен изоҳ берди

Электрон кўтаргичлар бўйича масъул ташкилотларга мурожаатлар юборилган.

680 минг сўм сақлаб қолинади: банкларнинг кредит пулини автоматик ечишига чеклов қўйилади

680 минг сўм сақлаб қолинади: банкларнинг кредит пулини автоматик ечишига чеклов қўйилади

Банклар барча карталардаги жами қолдиқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ярмидан камайиб кетишига йўл қўймаслиги керак.

Никоҳ статистикаси: ярим йилда 694 нафар аёл 50 ёшдан кейин турмуш қурди

Никоҳ статистикаси: ярим йилда 694 нафар аёл 50 ёшдан кейин турмуш қурди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–июнь ойларида 92,3 мингта никоҳ қайд этилди.

Тошкентда иссиқ сув 5 кунга ўчирилади: манзиллар маълум қилинди

Тошкентда иссиқ сув 5 кунга ўчирилади: манзиллар маълум қилинди

Бунга қозонхоналарда режали профилактика ишлари олиб борилиши сабаб бўлади.

Дарсдан чиқариб, хонага олиб кирган: ўқувчига шилқимлик қилган техникум ходими ишдан олинди

Дарсдан чиқариб, хонага олиб кирган: ўқувчига шилқимлик қилган техникум ходими ишдан олинди

Шунингдек, яна икки ходим ишдан бўшатилиб, уч нафарига ҳайфсан берилган.

1,2 кг дан ортиқ наркотик моддалар: Тошкентда интернет наркодўкони «закладчик»и ушланди

1,2 кг дан ортиқ наркотик моддалар: Тошкентда интернет наркодўкони «закладчик»и ушланди

Йигит муқаддам ўғирлик билан боғлиқ жиноят учун судланган.