Маҳмуд Муродов навбатдаги рақибининг имкониятларини баҳолади
Спортчи жангга қаерда тайёргарлик кўришини айтди.

Хабарингиз бор, Маҳмуд Муродов 3 сентябрь куни Франциянинг Париж шаҳрида ўтказиладиган "UFC Fight Night" турнирида доғистонлик Абусуфён Магомедовга қарши октагонга кўтарилади.
"Жангга тайёргарлик ҳар доимгидек Чехия ва Польшада бўлиб ўтади. Рақибим UFC'да дебют қилади. Магомедов яхши жангчи. Ҳеч нарса ўзгаргани йўқ, биз ҳам 3 сентябрь кунига белгиланган жангга астойдил тайёргарлик кўрамиз", - деди Муродов.







