Cаломатлик

Давлатлар қайта карантин жорий этишга тайёр бўлиши керак — ЖССТ

70 га яқин мамлакатда COVID-19 юқтириш ҳақида хабарлар сони кўпайди.

Давлатлар қайта карантин жорий этишга тайёр бўлиши керак — ЖССТ

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус барча мамлакатларни аҳолининг камида 70 фоизини коронавирусга қарши эмлаш билан таъминлашга тайёр бўлишга ва зарурат туғилганда санитария чекловларини қайтадан жорий этишга тайёр туришга чақирди.

 

ЖССТ маълумотларига кўра, эмлаш фақат 57 мамлакатда 70% га етган ва дунёда ўртача эмлаш даражаси 60% ни ташкил қилади.

 

«Барча минтақаларда 70 га яқин мамлакатда COVID-19 юқтириш ҳақида хабарлар сони кўпайди ва бу дунёда тестлар кескин камайиб бораётган бир пайтда содир бўлмоқда», — деди у.

 

Гебрейесуснинг таъкидлашича, дунёда коронавирус тарқалиши ва суръатини олдиндан айтиб бўлмайди.

 

100% эмланиши керак бўлган энг заиф гуруҳлар - бу тиббиёт мутахассислари, 60 ёшдан ошган одамлар ва сурункали касаллиги бор кишилар.

 

Маълумот ўрнида: 31 май ҳолатига кўра, дунёда коронавирус инфекцияни юқтирган 532 210 230 та ҳолат қайд этилган. Ўтган суткада вирусни юқтирганлар сони 387 804 кишига кўпайди. Дунёда коронавирус инфекциясидан вафот этганларнинг умумий сони 6 312 017 кишини ташкил этади. Бундан ташқари, бугунги кунда 691 та ўлим қайд этилган. Вирусдан тўлиқ даволанганлар сони 503 169 548 киши ташкил этади.

custom img

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

custom img

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

custom img

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"