Спорт

Марсело Мадрид клубини тарк этади

“Реал Мадрид” футболчининг кетишини эълон қилди

Марсело Мадрид клубини тарк этади

 

“Реал Мадрид” ўзининг расмий сайтида 15 йил давомида жамоада ўйнаган бразилиялик ҳимоячи Марселонинг кетиши ҳақида эълон қилди. Олдинроқ 34 ёшли футболчи “Ливерпул” билан 2021/2022 йилги Чемпионлар лигаси финали (1:0) унинг “Қироллик клуби”даги сўнгги ўйини эканлигини айтганди.

 

“Реал Мадрид” 13 июнь куни Марсело билан расмий хайрлашув маросими бўлиб ўтишини маълум қилди. Тадбирда клуб президенти Флорентино Перес ҳам иштирок этади. Шундан сўнг Марсело билан хайрлашув матбуот анжумани ташкил этилади.


Эслатиб ўтамиз, Марсело “Реал”да 2007-йилдан буён тўп суради. Бу вақт ичида у клуб учун барча мусобақаларда 545 та ўйин ўтказиб, 38 та гол урган ва 103 та голли узатмани амалга оширган. Клуб билан у олти марта Испания чемпионати, беш марта Испания Суперкубоги ва беш марта Европа чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.

 

custom img

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

custom img

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

custom img

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси яна учта медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчилар Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг навбатдаги баҳсларида аралаш жанг санъати ва ушу йўналишларида учта кумуш медалга сазовор бўлди.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 жамоаси чорак финал йўлланмасини нақд қилди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"