энг долзарб

ШҲТга янги аъзоларни қабул қилиш Самарқанд саммитининг асосий масалаларидан бири бўлади

Бу ҳақда ТИВ раҳбари маълум қилди.

ШҲТга янги аъзоларни қабул қилиш Самарқанд саммитининг асосий масалаларидан бири бўлади

 

Сентябрда Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ давлатлари саммитида ташкилотга аъзолик истагини билдирган қатор давлатлар мурожаатлари кўриб чиқилади. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов маълум қилди.

 

“ШҲТ фаолиятида тўлақонли аъзо, кузатувчи ва мулоқот бўйича ҳамкорлик юзасидан топширилган ўнлаб сўровлар кўриб чиқилади”, деган у “Дунё” ААга берган интервьюсида.

 

Дипломатнинг сўзларига кўра, ташкилотнинг истиқболда янада кенгайиши Самарқанд саммитининг асосий масалаларидан бири бўлади.

 

Норов ҳозирда Эроннинг ШҲТга тўлақонли аъзо бўлиб кириши юзасидан мажбуриятлар меморандуми тайёрлигини қайд этган. Шунингдек, бўлажак олий даражадаги йиғилишда Араб давлатлари лигаси, ЮНЕСКО, БМТнинг Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланади.

 

Аввалроқ ШҲТ ва Араб давлатлари лигаси ўртасида ҳамкорлик кучайтирилиши тўғрисида хабар берилганди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

ШҲТга янги аъзоларни қабул қилиш Самарқанд саммитининг асосий масалаларидан бири бўлади | Zamon.uz