Жаҳон

Шри-Ланка иқтисодиёти бутунлай қулади

Бош вазир вазиятни ўнглашга қурби етмаётганини айтди.

Шри-Ланка иқтисодиёти бутунлай қулади

 

Шри-Ланка бош вазири Ранил Викрамасингхе чоршанба Шри-Ланканинг иқтисодиёти "бутунлай қулаб тушди" ва мамлакат импорт қилинадиган нефтни сотиб олишга қурби йўқлигини айтди.


Биз ёқилғи, газ, электр энергияси ва озиқ-овқатнинг оддий тақчиллигидан ҳам жиддийроқ вазиятга дуч келдик. Иқтисодиётимиз бутунлай таназзулга юз тутди. Бу бугунги кундаги энг жиддий муаммо, - дея Викрамасингхе сўзларини келтиради "Ассоcиатед Пресс".



Бош вазирнинг айтишича, Шри-Ланканинг энг йирик нефт ва газ компанияси "Ceylon Petroleum Corporation"нинг  қарзи ҳозирда 700 миллион долларни ташкил этади ва шунинг учун дунёдаги ҳеч бир давлат ёки ташкилот уни ёқилғи билан таъминлаш ниятида эмас.

 

Викрамасингхенинг айтишича, Шри-Ланканинг валюта захиралари камайиб кетгани сабабли ҳукумат вазиятни ўзгартириш учун ўз вақтида чора кўра олмади. Шри-Ланкада ҳозирда бензин тугаб бормоқда, шунингдек, бошқа ёқилғи турлари, импорт қилинадиган озиқ-овқат ва дори-дармонлар етишмайди.

custom img

Қозоғистонда электр скутерларни пиёдалар йўлакларида ҳайдаш тақиқланди

Чекловлар йўл-транспорт ҳодисалари сонининг ортиб бораётгани сабаб жорий этилган.

custom img

АҚШ Эрон билан алоқадор 60 дан ортиқ ташкилот, шахс ва кемага санкция жорий қилди

Вашингтоннинг мақсади Эронни халқаро миқёсда янада яккалаш ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг молиялаштириш манбаларини чеклашдан иборат.

custom img

Cингапур оилаларга ҳар бир фарзанд учун 55 минг доллардан ортиқ ёрдам беради

Мамлакат туғилиш даражасини ошириш мақсадида оилаларни қўллаб-қувватлаш чораларини кенгайтирмоқда.

custom img

АҚШ 200 минггача визаларни бекор қилиши мумкин

Виза бекор қилиниши унинг эгаси дарҳол АҚШдан депортация қилинишини англатмайди.

custom img

АҚШ Сурияни терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатидан чиқарди

Энди рўйхатда Куба, Эрон ва Шимолий Корея қолмоқда.

custom img

Эронда Трампнинг ўғлини ўлдирганлик учун 10 млн доллар мукофот ваъда қилинди

Эрон телевидениеси Баррон Трампнинг эҳтимолий манзиллари ва университетга бориш йўналиши кўрсатилган лавҳани эълон қилди.

custom img

Эрон келгуси 50 йиллик таҳдидларга тайёргарлик кўрмоқда

Мудофаа вазирлиги мамлакатга келгусида юзага келиши мумкин бўлган хавфсизлик таҳдидларини ўрганиб, мудофаа сиёсатининг узоқ муддатли йўналишларини белгилади.

custom img

“Уруш давом этаётган пайтда сайлов ўтказиш Украинани парчалаб юборади” – Зеленский

Украина президенти мамлакатда сайлов ўтказиш масаласини муҳокама қилишдан аввал уруш шароитидаги хавфсизлик муаммолари ва жамиятдаги эҳтимолий бўлинишларни ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"