Самарқандда ШҲТнинг Хотин-қизлар форуми ўтказилади
Форум ўтказиладиган жойда ҳунармандчилик ва халқ амалий санъати кўргазмалари ташкил этилади.

ЎзАнинг хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил 5 июлдаги қарорига кўра, 2022 йилнинг 18-19 август кунлари Самарқанд шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги Хотин-қизлар форуми ўтказилади.
Самарқанд вилояти ҳокимининг 2022 йил 22 июлда қабул қилинган фармойишида мазкур форумга тайёргарлик кўриш ва уни юксак савияда ўтказиш билан боғлиқ вазифалар белгиланди.







