Тошкент Афғонистон бўйича яна бир муҳим учрашувга мезбонлик қилади
Покистон махсус вакили бу бўйича маълумот берди.

Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги йиғилиши Тошкентда ўтказилади. Бу ҳақда “Sputnik Афганистан” хабар берди.
Покистоннинг Афғонистон бўйича махсус вакили Муҳаммад Содиқ ушбу учрашув ҳақида маълумот берган. Бундан олдинги 3 раунд музокаралар 2021 йил 8 сентябрда Исломободда, 27октябрда Теҳронда ва 2022 йил 31 март куни Хитойнинг Туньси шаҳрида бўлиб ўтганди.
Яқинда Тошкентда ўтказилган “Афғонистон: хавфсизлик ва барқарор тараққиёт” халқаро конференцияси доирасида Афғонистонга қўшни давлатлар ва Россия махсус вакиллари ўртасида учрашув ташкил этилганди.
Аввалроқ БМТ бош котиби Афғонистондаги барқарорликда қўшни давлатлар муҳим ўрин тутишини айтганди.







