ШҲТнинг Самарқанддаги саммитида кимлар иштирок этади?
Владимир Норов бу бўйича маълумот берди.

ШҲТнинг Самарқанддаги саммитида ташкилотга аъзо барча давлат раҳбарлари иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Кенгашидаги нутқида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бундан ташқари, кузатувчи мақомдаги давлатлар — Беларусь, Эрон ва Мўғулистон еткачилари ҳам саммитда қатнашади.
Шунингдек, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовлар меҳмон сифатида иштирок этади.
Халқаро ташкилотлардан БМТ, ASEAN, МДҲ, КХШТ ва ЕОИИ вакиллари иштироки тасдиқланган.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар делегацияларининг раҳбарларини қабул қилганди.







