Ўзбекистон

Овқатланиш корхоналарига янги гигиеник талаблар белгиланди

Хусусан, эндиликда овқат тайёрлаш жараёнида кўмир ва ўтинлардан фойдаланиш мумкин.

Овқатланиш корхоналарига янги гигиеник талаблар белгиланди

 

Ушбу янги талаблар билан тадбиркорлар фаолиятига тўсқинлик қилувчи айрим талаблар (сув таъминоти бўлмаганда корхона фаолиятини тўхтатиши, овқат тайёрлашда кўмир ва ўтиндан фойдаланишни тақиқлаш) бекор қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидаги санитария-гигиена талаблари белгиланди:

 

•умумий овқатланиш корхоналарида ичимлик суви билан таъминлаш марказлаштирилган сув таъминоти тизимига уланиш йўли билан амалга оширилиши;

•марказлаштирилган сув таъминоти бўлмаганда, ички сув таъминоти артезиан қудуғидан, бошқа қудуқлардан ёки каптажлардан фойдаланиш;

•чиқинди майдончасини белгиланган масофада жойлаштириш имкони бўлмаганда, чиқиндилар корхоналарнинг совитиш тизими, ювиш ва дезинфекциялаш имкони бўлган алоҳида хонасида сақланишига йўл қўйилиши.

 

 Хусусан, умумий овқатланиш корхоналарида қуйидагиларни амалга оширишга рухсат этилмайди:

 

•технологик жараён талабларига риоя қилишни таъминлаш имконияти мавжуд бўлмаганда маҳсулот тайёрлаш;

•яроқлилик муддати ўтган, сифатсиз ёки сифати бўйича шубҳали, бузилиш белгилари бўлган маҳсулотлардан фойдаланиш;

•герметик идишларда сабзавотли, гўштли, балиқли, қўзиқоринли консервалар тайёрлаш;

•қуритилган ва дудланган балиқ тайёрлаш ва қуритилган қўзиқоринлар тайёрлаш.

 

 Шу билан бирга, ишлаб чиқариш жараёнида бевосита иштирок этувчи ходимлар томонидан иш бошлашдан олдин қуйидагилар амалга оширилиши шарт:

 

- заргарлик буюмлари, соатлар ечилиши;

- сочлар рўмол ёки қалпоқ остига йиғилиши;

- тоза санитария кийимлари кийилиши;

- қўллар илиқ сувда совун билан ювилиши ва дезинфекцияловчи воситалар билан ишлов берилиши, тирноқлар олинган ва лак сурилмаган бўлиши керак.

custom img

Янги Тошкентда “Озарбайжон” боғи барпо этилади

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев бўлажак боғ ҳудудида рамзий капсулани жойлаштириб, лойиҳани амалга оширишга старт берди.

custom img

Янги Тошкент лойиҳаси Озарбайжон Президентига тақдимот қилинди

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекциясига ташриф буюрди.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари ОАВ вакиллари билан учрашди

Икки мамлакат етакчилари музокаралар якунлари юзасидан фикр билдирди. Икки давлат ўртасида Абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома имзолангани тарихий ташрифнинг энг муҳим натижаси сифатида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон ноёб Қуръон яратиш бўйича жаҳон хаттотлари танловини эълон қилади

Танлов “Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ — янги кашфиётлар” халқаро медиафоруми доирасида ўтказилади.

custom img

Озарбайжон Президенти Кўксаройда тантанали кутиб олинди

Суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

custom img

Озарбайжон Президенти рафиқаси билан Тошкентга келди

Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари олий даражадаги музокаралар ўтказиб, Олий давлатлараро кенгашнинг учинчи йиғилишида иштирок этади.

custom img

ОТМларда қолган бўш ўринлар рўйхати эълон қилинди

Ушбу ўринлар учун қўшимча танловга рўйхатдан ўтиш 22 августдан бошланган.

custom img

Шахмат бўйича “Ўзбекгидроэнерго” АЖ очиқ чемпионати ғолиблари аниқланди

Чемпионат “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида ўтказилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"