0

Шойгу ШҲТнинг ҳарбий соҳадаги салоҳиятини оширишни таклиф қилди

ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг йиғилишида Россия мудофаа вазири нутқ сўзлади.

Шойгу ШҲТнинг ҳарбий соҳадаги салоҳиятини оширишни таклиф қилди

 

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)нинг жанговар салоҳиятини, хусусан, ҳарбий хавфсизлик соҳасида ахборот алмашиш механизмлари орқали оширишни таклиф қилди.

 

"ШҲТ ҳарбий салоҳияти самарадорлигини ошириш. ШҲТ Мудофаа вазирлари кенгаши ҳузуридаги эксперт ишчи гуруҳи фаолиятини фаоллаштириш ва амалий мазмун билан тўлдириш. Унга мамлакатларимиз мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш”, — деди у йиғилишда.

 

Унинг сўзларига кўра, бундай йўналишлар, хусусан, "пилотсиз учар аппаратларига қарши кураш, ахборот ва биологик хавфсизлик" бўлиши мумкин.

 

Россия мудофаа вазири, шунингдек, қўшинларни тайёрлаш ва қўшма машғулотлар ўтказиш амалиётини такомиллаштириш, илғор тажриба алмашиш ва ноқонуний қуролли гуруҳларга қарши курашишнинг янги усулларини ишлаб чиқиш зарурлигини ҳам таъкидлади. Тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш ўзгаришсиз ШҲТнинг асосий устувор йўналиши бўлиб қолаётганини таъкидлаб, ШҲТ доирасида ҳарбий хавфсизлик соҳасида ахборот алмашиш механизмини ишлаб чиқишни ҳам асосий вазифалардан бири деб атади.

 

"Бундай ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини яратиш учун биз Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар мудофаа идоралари ўртасида тезкор ахборот алмашинувини ташкил этиш ва уни ҳимоя қилиш тўғрисидаги Битим лойиҳасини ишлаб чиқдик. Уни кўриб чиқиш учун яқинда сизга юборамиз”, — деди Шойгу.

 

У бугунги учрашув натижалари ШҲТни янада изчил ривожлантириш, ташкилот масъулияти доирасида барқарорлик ва хавфсизликни сақлаш учун мустаҳкам асос бўлишига ишонч билдирди.

 

Аввалроқ, Президент ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирларига мурожаат йўллаганди.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"