Ўзбекистон

Фарғонада 60 ёшли эркак алкоголдан заҳарланиб, вафот этди

Ижтимоий тармоқда уни ИИБ ходими калтаклагани айтилмоқда.

Фарғонада 60 ёшли эркак алкоголдан заҳарланиб, вафот этди

 

Ижтимоий тармоқларда Қувасой шаҳар Лашкар қишлоғида ИИБ участка инспектори бир фуқарони уриб жароҳат етказгани ҳақида хабар тарқалган. Ҳолат юзасидан Фарғона вилоят прокуратураси расмий баёнот эълон қилди.

 

27 август куни соат 19:00 ларда Қувасой шаҳар “Юқори Мўян” МФЙ ҳудудида 1962 йилда туғилган фуқаро Х. Т. жамоат тартибини бузувчи ҳаракатлар содир этган. Шундан сўнг Қувасой шаҳар ИИБ ходимлари томонидан мастлик ҳолатини текшириш мақсадида шаҳар тиббиёт бирлашмасига олиб кетилаётган вақтда уни соғлиғи ёмонлашиб, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этган. 

 

Судга оид тиббий экспертизанинг дастлабки маълумотига кўра, Х. Т.нинг ўлимига “Юракнинг ишемик касаллиги, юрак тож кон томирларини ўткир етишмовчилиги, ўнг томонлама пневмония, сурункали плеврит, ошқозоности безига қон қуйилиши, алкоголдан заҳарланиш” ташхиси қўйилган. 

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.  Текширув жараёни вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

 

custom img

“Боланинг хавфсизлиги энг асосий талаб”: вазирлик барча боғчаларни текширмоқда

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Учқўрғондаги воқеа ортидан барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари фаолиятини ўрганмоқда.

custom img

9 та вилоятда сел хавфи: Ўзгидромет огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.

custom img

5 йилгача қамоқ: рухсатномасиз “дом” қуришга жазо кучайтирилди

Қуришни бошлашдан олдин тегишли ҳудудий инспекциядан рухсатнома олиш талаб этилади.

custom img

Устоз ва мураббийлар куни: бир гуруҳ таълим фидойилари мукофотланди

Шавкат Мирзиёев соҳа вакилларини давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

custom img

Банклар кредит беришда фақат уй-жой қийматига таянмаслиги керак — Марказий банк

Банкларга кредит ажратишда гаровдаги уй-жой қийматидан кўра, қарз олувчининг кредитни қайтариш имкониятини асосий мезон сифатида баҳолаш тавсия этилди.

custom img

Россияда ўзбекистонлик ишчиларнинг ҳужжатлари олиб қўйилди: иш берувчига чора кўрилди

Иш берувчи тўланмаган иш ҳақларини 48 соат ичида бериш мажбуриятини олди.

custom img

Кесарча кесиш амалиёти: аёлларнинг танлаш ҳуқуқи белгиланди

Амалиётдан олдин ҳомиладор аёлга мумкин бўлган салбий оқибатлар тушунтирилади ва унинг ихтиёрий розилиги олинади.

custom img

Болаларга зўравонлик: жавобгарликни кучайтирувчи қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилди

Ҳужжат 29 сентябрь куни депутатлар муҳокамасига қўйилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"